Яқин Шарқдаги низо сабабли Буюк Британия дори-дармон танқислигига дуч келиши мумкин, деб ёзади Guardian нашри.
«Экспертларнинг фикрига кўра, агар Эрондаги уруш давом этса, Британия оғриқ қолдирувчи воситалардан тортиб саратонни даволаш учун мўлжалланган препаратларгача бўлган дорилар дефицитидан "бир неча ҳафта" масофада қолади», — дейилади материалда.
Бундан ташқари, мутахассислар дори-дармонлар нархи ошишини башорат қилишмоқда.
Мақолада қайд этилишича, низо аллақачон кўплаб хомашё турларини етказиб беришни издан чиқарган, келажакда эса тиббий мақсаддаги товарлар ҳам хавф остида қолиши мумкин.
Хусусан, Ормуз бўғозидаги вазият сабабли дори-дармонларни етказиб бериш янада мураккаблашган.