Рио Гранде-ду-Сулнинг шимолий қирғоғида хусусий бир двигателли самолёт турар-жой биносига урилиб, портлаш ва ёнғинга сабаб бўлди.
Бу ҳақда G1 портали хабар берди.
Портал маълумотларига кўра, бортда тўрт киши бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Самолёт Итаполисдан Капау-да-Каноага йўл олган.
Хабарларга кўра, ҳалокат пайтида бино бўш бўлган. Тўқнашувдан сўнг, кучли ёнғин бошланиб, қўшни биноларга тарқалди.
Маҳаллий ҳокимият ҳодиса сабабини текширмоқда. Ёнғин бир неча соатдан кейин ўчирилди.