Бразилия 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Актау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган AZAL самолёти кабинасидан овоз ёзиш мосламасини шифрлашни бошлади.
Бу ҳақда Бразилиянинг G1 портали хабар берди.
Маълумотларга кўра, қора қутилар чоршанба куни Бразилияга етиб келган.
Нашрнинг тергов билан таниш бўлган суҳбатдошларига кўра, магнитафонларни декодлаш 2 январь куни бошланган. Қора қутилардан олинган маълумотлар Бразилия ҳарбий-ҳаво кучлари (Força Aérea Brasileira - FAB) мутахассислари иштирокида таҳлил қилинади.
Олинган маълумотлар Қозоғистоннинг Авиация ҳодисаларини текшириш департаментига, воқеани таҳлил қилиш ва тергов қилиш учун масъул агентликка ўтказилади, дея аниқлик киритди FAB.