Бразилия ва Хитой ўртасида савдо операцияларида юандан фойдаланиш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда Пекинда бўлиб ўтган Бразилия—Хитой бизнес-форумида Хитой савдо вазири ўринбосари Гуо Тингтинг маълум қилди.
Энди давлатлар валюталарини АҚШ долларига конвертация қилмасдан туриб, трансчегаравий операцияларни бевосита амалга оширишлари мумкин бўлади.
“Бразилия билан юанда тўлов бўйича келишув имзоланди, бу савдомизни анча осонлаштиради. Биз озиқ-овқат ва минерал хом ашё соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқчимиз, Хитойдан Бразилияга ва Бразилиядан Хитойга юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини қидирамиз”, — дейди вазир.