Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бразилия шарқидаги автобус ҳалокатида камида 17 киши ҳалок бўлди

Бразилия шарқидаги автобус ҳалокатида камида 17 киши ҳалок бўлди

Бразилия шарқида автобуснинг тоғ йўлига қулаши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, 30 га яқин киши жароҳат олди.

Бу ҳақда маҳаллий G1 портали хабар берди.

Ҳодиса Алагоас штатидаги Униан-дус-Палмарис муниципалитетида жойлашган Серра-да-Баррига қишлоғи яқинида содир бўлган. Портал маълумотларига кўра, автобусда 40 киши бўлган. Ҳодиса автомашинанинг техник носозлиги туфайли юзага келган, натижада ҳайдовчи бошқарувни йўқотган.

Алагоас штат маъмурлари дастлаб 23 кишининг ўлими ҳақида хабар беришди, аммо кейинчалик бу рақамни 17 тага ўзгартирдилар.

Униан-дус-Палмарис муниципалитети маъмурияти жабрланганларга ёрдам бериш учун барча маблағларни сафарбар қилди, деб ёзади G1. Бразилиянинг ирқий тенглик вазири Аниэли Франку қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Киритилди: Бугун 08:45. Ўқилди: 206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!