Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бразилия президентининг самолёти носозлик туфайли Мехикога қайтди

Бразилия президентининг самолёти носозлик туфайли Мехикога қайтди

Техник носозлик туфайли Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг самолёти ҳавода тўрт соатдан кўпроқ айланиб, сўнг Мексика аэропортига қайтди.

Бу ҳақда G1 ахборот портали хабар берди.

"Президентни олиб кетаётган самолёт техник носозлик туфайли 1 октябрь куни кечки пайт Мехико шаҳри аэропортига эсон-омон қайтди, натижада самолёт ортиқча ёқилғини тўкиш учун тўрт соатдан кўпроқ айланиб юришга мажбур бўлди”, — дейилади хабарда.

Бир версияга кўра, қуш самолётнинг турбинасига урилган.

Самолёт бортида 16 киши, жумладан президент, вазирлар ва экипаж бўлган. Лула да Силва сешанба куни Мексика президенти Клаудия Шейнбаумнинг инаугурация маросимида иштирок этди.

Бразилия президенти ватанга қайтиш учун заҳирадаги самолётидан фойдаланди.

Киритилди: 11:15 02.10.2024. Ўқилди: 847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!