Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Бразилия президентига лабиринтит ташхиси қўйилди

A A A
Бразилия президентига лабиринтит ташхиси қўйилди

Шифокорлар Бразилия президенти Луиз Инасиу Лула да Силвага қулоқ инфекцияси ташхисини қўйишди.

Бу ҳақда G1 портали маълум қилди, деб хабар беради “Репорт”.

Қайд этилишича, 26-май, душанба куни давлат раҳбарининг боши айланиб, клиникага борган ва у ерда унга лабиринтит ташхиси қўйилган.

Бразилия етакчиси текширувдан сўнг қўйиб юборилди ва ҳозирда ўзининг расмий қароргоҳида.

Порталнинг ёзишича, Лула да Силва соғлиғи туфайли куннинг қолган қисмида иш учрашувларини бекор қилишга мажбур бўлган.

Киритилди: 21:58 27.05.2025. Ўқилди: 575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!