Бразилия президенти пайшанба куни яна операция қилинади, деди унинг шифокори. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Луис Инасиу Лула да Силва сешанба куни бахтсиз ҳодисадан кейин интракраниал қон кетишидан (президент октябрь ойида ўз қароргоҳида йиқилиб, кейин бош оғриғидан шикоят қилган) мияга шошилинч операция қилинди.
Операция муваффақиятли ўтди ва 79 ёшли Лула ўзини яхши ҳис қилмоқда, дея хабар беради Сан-Паулудаги «Сирио-Либанес» госпитали.
Даволовчи шифокор Роберто Калилнинг сўзларига кўра, янги аралашув қон кетиш хавфини минималлаштириш учун зарур. Унинг сўзларига кўра, операция кутилган ва нисбатан содда, у тахминан бир соат давом этади.