Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Бразилия президенти Қозондаги БРИКС саммитида қатнашмайди

Бразилия президенти Қозондаги БРИКС саммитида қатнашмайди

Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли 22—24 октябрь кунлари Қозонда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида қатнашмайди, деб ёзади TASS.

“Президент Луис Инасиу Лула да Силва 22-24 октябрь кунлари Қозонда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитига шифокорлар томонидан узоқ масофаларга парвозларни вақтинчалик тақиқлангани сабабли кела олмайди”, — дейилади хабарда.

Маълумки, Бразилия раҳбари саммитда видеоконференция форматида иштирок этади.

Бразилиянинг Metrópoles портали хабарига кўра, Лула да Силва бошининг орқа қисмини нимагадир уриб олган. Президент дарҳол Бразилиядаги Sírio-Libanes касалхонасига олиб кетилди. Айтишларича, шифокорлар жароҳатни ўша ерда тикиб қўйган.

“Соғлиғи учун унга самолётда узоқ масофаларга чиқмаслик тавсия қилинди”, — дейилади тиббиёт муассасаси хабарида.

Киритилди: 23:30 21.10.2024. Ўқилди: 910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!