Бугун 28 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бразилия президенти операция қилинди

Бразилия президенти операция қилинди

Бразилия президенти Луиз Инасио Лула да Силва касалхонага ётқизилган ва унинг миясида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. 79 ёшли сиёсатчига шу йилнинг октябр ойида йиқилиб тушганидан кейин юзага келган гематома олиб ташланди. Ўшанда бу жароҳати туфайли Лула Қозондаги БРИКС саммитига бормаганди.

«Президент Луиз Инасио Лула да Силва 9 декабр, душанба куни кечқурун бош оғриғи туфайли кўрикдан ўтиш учун Бразилиа шаҳридаги Sirio-Libanes касалхонасига ётқизилди. МРТ 19 октябр куни уйдаги бахтсиз ҳодиса натижасида юзага келган интракраниал қон кетишини кўрсатди. Лула Сан-Паулудаги Sirio-Libanes касалхонасига ётқизилди ва у ерда гематомани олиб ташлаш бўйича операция ўтказилди, жараён ҳеч қандай муаммосиз якунланган. Ҳозирда президент реанимация бўлимида кузатув остида», — дейилади Бразилия ҳукумати сайтида.

Шифокорлар маҳаллий вақт билан соат 09.00 да сиёсатчининг аҳволи бўйича матбуот анжумани ўтказишга ваъда беришмоқда.

Киритилди: 16:12 11.12.2024. Ўқилди: 896 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!