Сешанба куни Бразилия Олий суди собиқ президент Жаир Болсонару ва унинг баъзи бош ёрдамчилари 2022 йилги сайловда мағлуб бўлганидан кейин давлат тўнтаришига уриниш учун судга тортилиши керакми ёки йўқлигини кўриб чиқади.
Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Ҳукуматни ағдаришга фитна уюштирганликда айбланаётган собиқ раҳбарга ўтган ой қўйилган айбловларни давом эттириш-қўймаслик масаласини судьялар ҳал қилиши керак.
Бош прокурор Пауло Гонет томонидан қўйилган давлат тўнтаришига уриниш айбловлари Болнасаро бошчилигидаги гуруҳ “ҳукуматнинг учта тармоғи устидан тўлиқ назорат ўрнатишга интилгани”ни даъво қилмоқда.
Болсонарунинг ўзи ҳар қандай қонунбузарликни инкор этади ва ишни сиёсий мотивли деб атайди.