"Барселона" вингер Ансу Фатини "Брайтон"га ижарага беради.
Бу ҳақда журналист Фабрисио Романо ўзининг “Х” ижтимоий тармоғидаги аккаунтида ёзди.
Шу тариқа ҳужумкор футболчи “Брайтон” таклифини қабул қилди. Бу қарорда “чайкалар” бош мураббийи Де Зерби асосий омил бўлмоқда.
Қайд этилишича, яқин орада томонлар келишувнинг барча тафсилотларини ҳал қилади.
2022/2023 йилги мавсумда Фати "Барселона" сафида барча турнирларда 50 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Каталония клуби билан шартномаси 2027 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади. "Трансфермаркт" портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий баҳоси 35 миллион еврони ташкил қилади.