Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Браконьерга чора кўрилди

Браконьерга чора кўрилди

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги инспекторлари томонидан Бўстонлиқ тумани Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги Писком бўлимининг Қоронғи Тўқай ҳудудида навбатдаги рейд тадбири ўтказди.

Мазкур тадбирда 1989 йил Бўстонлиқ туманида туғилган фуқаро Т.Б. томонидан ҳеч қандай рухсатномасиз ўзига тегишли бўлган ов қуроли ёрдамида 1 бош тоғ эчкисини овлаганлиги аниқланди.

Браконьерга чора кўрилди

Ҳуқуқбузар бу хатти-ҳаракати билан “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг тегишли моддалари талабларини бузган. Унинг бу қилмиши орқали тахминан 16 миллион 875 минг сўм миқдорида зарар етказгани маълум бўлди.

Браконьерга чора кўрилди

Ушбу ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан амалдаги тартиб асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб суд органларига юборилди.

Киритилди: 10:59 05.11.2024. Ўқилди: 448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!