Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Бозорда изсиз йўқолган Асилбек Каримов Қирғизистонда ҳибсга олинган экан. Нега? (ВИДЕО)

Бозорда изсиз йўқолган Асилбек Каримов Қирғизистонда ҳибсга олинган экан. Нега? (ВИДЕО)

Қирғизистоннинг Боткен туманида яшовчи Асилбек Каримов қариндошлари томонидан қидирувга берилганди.

Асилбекнинг укаси – Абдисамат Каримовнинг айтишича, 2019 йил 24 октябрь куни соат 10:00 атрофида у Тожикистоннинг Чарко қишлоғида жойлашган бозорга борган ва ғойиб бўлган.

Давлат чегара хизматининг хабар беришича, 2019 йил 24 октябрь куни Тожикистонда Қирғизистон фуқароси Асилбек Каримов қўлга олинган.

Тожикистон томонига кўра, фуқаро А. Каримов давлат чегара режимини бузгани учун ушланган. Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги чегара вакили тожик томони билан учрашув ўтказди, унда А. Каримовнинг қирғиз томонига ўтказилиши муҳокама қилинди.

Тожикистон Республикаси вакилининг сўзларига кўра, Тожикистон қонунчилигига биноан Қирғизистон фуқароси жарима тўлаши шарт. Қирғизистон Давлат чегара хизмати ва Боткен вилояти давлат бошқармаси фуқаро А.Каримовни Қирғизистонга қайтариш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Киритилди: 16:46 30.10.2019. Ўқилди: 5572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!