Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 383 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Рафаҳ, Байт Лаҳия ва Жабалия лагерига ҳужум қилди. Охирги 24 соат ичида 70 киши ҳалок бўлди, улардан 60 нафари Ғазо шимолида.
▪️Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.
▪️Босқинчилар “Ал-Ауда” касалхонасини тўлиқ тўсиб, барча тирик мавжудотни ўққа тутди.
▪️Ғарбий соҳилда ишғолчилар Ал-Халил, Байтлаҳм, Қалқиля, Қуддус, Ерихо, Наблусга ҳужум қилди. 11 ёшли бола ўлдирилган, ўнлаб одамлар ҳибсга олинган.
▪️Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ” билан сўнгги 24 соат ичида содир бўлган тўқнашувларда камида 25 та исроиллик аскар яраланди. Шунингдек, бир қанча қурбонлар бор.
▪️Ал-Қассам бригадалари: Жабалия шарқида “Меркава” танкини йўқ қилдик.
▪️Ҳизбуллоҳ Ал-Манар, Мисгав Ам ва Кирят Шмона шаҳарларида босқинчи аскарларга ҳужумлар уюштирди. Кун давомида 39 та ҳарбий амалиёт ўтказилди.
▪️Ҳусийлар Яфадаги ҳарбий базага ҳужум қилди. Зарба «Паластин-2» гипертовушли ракетаси ёрдамида амалга оширилган.
▪️Ироқ қаршилик кучлари Умм эр-Рашрашда (Эилат) муҳим нишонга учувчисиз ҳаво воситалари билан ҳужум қилди.
▪️Босқинчилар Бурж ал-Баражна фаластинлик қочқинлар лагерига ҳужум қилди. Ливандаги ҳалок бўлганлар сони 2350 нафарга етди.
▪️БМТ бош котиби Антониу Гутерриш БРИКС саммитида қатнашиш учун Қозонга келди.