Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бошқарув минорасидаги ёнғин хавфи сабабли Нью-Жерси аэропорти вақтинча ёпилди

Бошқарув минорасидаги ёнғин хавфи сабабли Нью-Жерси аэропорти вақтинча ёпилди

Нью-Йорк шаҳри яқинида жойлашган Ньюарк Либерти халқаро аэропорти ёниш ҳиди туфайли учиш ва қўнишларни вақтинча тўхтатди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги АҚШ Федерал авиация маъмуриятига таяниб хабар берди.

"Нью-Жерси штатидаги Ньюарк Либерти аэропортида ҳаво ҳаракатини бошқарувчилар лифтдан чиқаётган ёниш ҳиди туфайли минорани тарк этганларидан сўнг, учиш ва қўниш вақтинча тўхтатилди", дейилади АФА баёнотида.

АФА маълумотларига кўра, парвоз чекловлари тахминан 30 дақиқа давомида амал қилган.

Ҳодиса Air Canada Express рейси ЛаГуардиа аэропортига қўниш пайтида ўт ўчириш машинаси билан тўқнашганидан кейин содир бўлган.

Reuters агентлигининг таъкидлашича, АҚШ авиация тизими ҳукуматнинг қисман ёпилиши туфайли ҳаво ҳаракатини бошқарувчиларнинг сурункали етишмаслиги, шунингдек, Транспорт хавфсизлиги маъмурияти ходимларининг алоҳида етишмаслигига дуч келмоқда. Бу эса мамлакат бўйлаб аэропортларда кечикишлар, узоқ хавфсизлик навбатлари ва хавфсизлик билан боғлиқ хавотирларнинг кучайишига олиб келмоқда.

Киритилди: Бугун 07:45. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!