Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

“Бошқаларига ўхшамайди”: Россияда коронавируснинг иккита штамми шакллангани маълум қилинди

“Бошқаларига ўхшамайди”: Россияда коронавируснинг иккита штамми шакллангани маълум қилинди

Россияда коронавируснинг сибирча ва шимолий-ғарбча вариантлари шаклланмоқда. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, COVID-19 нинг янги штаммлари хорижда таърифланаётган бирор бир вариантга ўхшамайди.

“Биз сибирча вариантнинг шаклланаётганини кўряпмиз, биз шимолий-ғарбча вариантнинг шаклланаётганини кўряпмиз”, - деди Попова Россия Фанлар академиясининг тиббиёт фанлари бўлимининг йиғилишида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Киритилди: 16:41 19.04.2021. Ўқилди: 2838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!