Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Бош вазир: Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлашди

A A A
Бош вазир: Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлашди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият ўта оғирлигини маълум қилди.

«Биз сўнгги нуқтага етиб келдик ва дўзах томон кетяпмиз. Арманистонда 200га яқин бемор касалхонага ётишга навбат кутмоқда. Соғлиқни сақлаш тизими зўриқишга дуч келди ва беморларни касалхонага жойлашга улгурмаяпти», — деди Пашинян.

Унинг қўшимча қилишича, Арманистонда умумий карантин жорий этилмайди, чунки фуқаролар унга риоя қилишига ҳукуматнинг ишончи комил эмас. Шунингдек, мамлакат учун оғир иқтисодий оқибатлар келиб чиқиши мумкинлиги сабабли ўз-ўзини изоляция қилиш режими ҳам кўриб чиқилмайди. 

Арманистонда охирги суткада 547 кишида коронавирус аниқланган, мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 12,5 мнигдан ошган, 259 киши вафот этган. Қаторасига беш кундан буён 500дан ортиқ кишида касаллик аниқланмоқда.

Аввалроқ Пашиняннинг ўзи ҳам коронавирусга чалиниб, соғайганди.  

Киритилди: 11:55 07.06.2020. Ўқилди: 4523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!