Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бош вазир: "Келажакда иш куни ҳафтада 4 кун бўлиши мумкин"

Бош вазир: "Келажакда иш куни ҳафтада 4 кун бўлиши мумкин"

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Халқаро меҳнат конференциясида нутқ сўзлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, иш ҳафтаси тўрт кун бўлиши мумкин.

“Технологик жараён нафақат иш ўринларни, балки иш вақтини ҳам қисқартирилишига олиб келмоқда. Ҳордиқ учун вақт кўпайишига олиб келмоқда. Эҳтимол, келажакда тўрт кунлик иш ҳафтаси ижтимоий-меҳнат шартномасининг асоси бўлади”, - деди Медведев.

Бош вазир, юз йил аввал Генри Форд иш ҳафтасини 48 соатдан 40 соатга қисқартиришга қарор қилгани ва бу меҳнат унумдорлигининг сезиларли даражада кўпайишига олиб келганини эслатди.

Медведев яна бир янги мисолни келтирди: Янги Зеландияда компания ўз ходимлари учун тўрт кунлик иш ҳафта ва уч кун тўланадиган дам олиш кунлари тартибини жорий этди. Натижада ишлаб чиқариш самарадорлиги бир соат вақтга ҳисобланганда 20 фоизга кўпайди, ходимларнинг стресс даражаси анча камайди.

Бош вазирнинг ўринбосари Татьяна Голикова конференция журналистларга бу масала бўйича изоҳ берди.

Унинг сўзларига кўра, тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш меҳнат қонунчилигида жиддий ўзгартириш киритиш талаб қилади. Шунингдек, ижтимоий кафолат масаласини таҳлил қилиш керак.

 

Киритилди: 19:05 11.06.2019. Ўқилди: 2882 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!