Бош вазир Абдулла Арипов Сергели тумани аҳолиси билан учрашиб, мулоқот қилди.
Фуқаролардан бирининг: «Президент ҳатто Германиядан туриб ҳам бизни унутмадилар, қойилман», дея айтган гапига жавобан Бош вазир: «Германияда хизмат сафарида бўлиб, кечаси 1 да ҳокимга телефон қилдилар, менга телефон қилдилар. Эрталаб 8 да яна телефон қилдилар.
Президентимизга барча кучлар жалб қилинганини, 24 соат давомида ишлар ташкил қилиниб, кечаси билан ишлашганини билдирдим. Сафарда бўлсалар ҳам уларнинг эътиборларидан четда қолмайсизлар, ҳавотир олманглар», - деб таъкидлади Абдулла Арипов.