Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бош прокурор "Facebook"ни судга берди

A A A
Бош прокурор "Facebook"ни судга берди

Техас бош прокурори биометрик маълумотлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар туфайли Meta Platforms компанияси (Facebook эгаси) устидан судга даъво киритди, деб хабар беради Deutsche Welle.

Прокурор Кен Пакстоннинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинган баёнотда таъкидланишича, миллионлаб техасликларнинг биометрик маълумотлари уларнинг тегишли розилигисиз тўпланган, бу эса Техас қонунларини зид ҳисобланади.

«Facebook эндиликда инсонларнинг хавфсизлиги ва фаровонлиги ҳисобига фойда олиш мақсадида одамлар ҳамда уларнинг фарзандларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмайди. Бу Big Tech’нинг алдамчи бизнес амалиётларига яна бир мисолидир ва улар тўхтатилиши керак. Мен техасликларнинг хавфсизлиги ва маълумотларининг махфий қолиши учун курашишда давом этаман», — дейди Пакстон.

Гап шундаки, суратларда пайдо бўладиган одамларни автоматик равишда қайд этадиган юзни таниш функцияси 2021 йил охирида бекор қилинган. Бироқ Пакстоннинг маълум қилишича, Facebook ижтимоий тармоқ платформасига юкланган суратлар ва видеолардаги миллионлаб биометрик маълумотларни сақлаб қолган.

«Меtа ва Facebook ўз империясини ривожлантириш ва тарихий даромад олиш учун фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларидан кўп бора фойдаланиб келган», — дейди прокурор.

Меtа компанияси вакили айбловларда келтирилган маълумотлар асоссиз дея жавоб қайтарган.

Киритилди: 17:45 15.02.2022. Ўқилди: 2490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар