Бугун 1 февраль, 2023 йил, чоршанба

O'ZB

Бош прокуратура ҳиндистонлик инвесторнинг Тошкент ҳокимига қарши айбловларини текширмоқда

Бош прокуратура ҳиндистонлик инвесторнинг Тошкент ҳокимига қарши айбловларини текширмоқда

Ўзбекистон Бош прокуратураси Minerva World of Knowledge компанияси асосчиси, ҳиндистонлик тадбиркор Мурари Лал Жаланнинг баёнотини текширишни бошлади, деб хабар берди «Газета.uz» сўровига биноан Бош прокуратура матбуот хизмати.

Аввалроқ Тошкентда бир қатор лойиҳаларни амалга ошираётган ҳиндистонлик тадбиркор Kun.uz нашрига берган интервьюсида пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шантажда айблаган эди. Унинг сўзларига кўра, шаҳар ҳокими ундан бир қатор лойиҳалар, жумладан Бектемир туманидаги Lake city`дан воз кечиш ёки банкка депозит сифатида 100 млн доллар қўйишни талаб қилган. Акс ҳолда ундан барча лойиҳаларни тортиб олиш ва Ўзбекистонда кун кечириши қийин бўлиши билан таҳдид қилинган.

Пойтахт маъмурияти Мурари Лал Жаланнинг сўзларини «давлат хизматчисини обрўсизлантириш» деб баҳолади. Ҳокимлик сармоядор баёнотларининг асослилигини текшириш ва «айбдорларни жавобгарликка тортиш» учун Бош прокуратурага ариза топширишини маълум қилди.

29 ноябрь куни Бош прокуратурага ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан «вазиятни ўрганиш, ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга қонуний чоралар кўриш» сўрови билан хат келиб тушган. Бош прокуратуранинг тегишли бўлими томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:34 30.11.2022. Ўқилди: 3947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!