Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бош прокуратура академияси биноси яна аукционга қўйилди

A A A
Бош прокуратура академияси биноси яна аукционга қўйилди

Тошкент шаҳри Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида жойлашган Бош прокуратура академиясининг бино ва иншоотлари яна сотувга қўйилди, деб хабар бермоқда E-auksion платформасига таяниб, Газета.уз .

Объект январь ойида кимошди савдосига чиқарилганди, аммо мулк сотилмади

Биноларнинг умумий майдони 9560 квадрат метрни ташкил қилади. Улар 0,36 гектар майдонда жойлашган. Бошланғич нарх ўзгармади — 171,47 млрд. Шу билан бирга, бўнак пули (закалат) суммаси 5 фоиздан 1 фоизга туширилди.

Қолган шартлар ўзгаришсиз қолди. Хусусан, сотилгандан кейин Бош прокуратура академияси бино ва иншоотлардан бир йил давомида бепул фойдаланиши мумкин бўлади. Харидор объект қийматининг камида 35% ини тўлаши керак, у бир йил ичида қолган суммани тўлаши мумкин.

Аризалар 3 июлга қадар қабул қилинади, шу куни соат 10:00 да аукцион ўтказилади.

Киритилди: 19:03 26.06.2023. Ўқилди: 2179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!