Бугун 18 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Боррелль: "ЕИ йиғилишида Россияга Европа қуроллари томонидан ҳужумлар бўйича чекловларни бекор қилиш муҳокама қилинади"

Боррелль: "ЕИ йиғилишида Россияга Европа қуроллари томонидан ҳужумлар бўйича чекловларни бекор қилиш муҳокама қилинади"

18—19 ноябр кунлари Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ва мудофаа вазирлари Россияга Европа қуроллари билан зарба бериш бўйича чекловларни бекор қилиш масаласини муҳокама қилади.

Бу ҳақда Евроиттифоқ дипломатик хизмати раҳбари Хосеп Боррель Брюсселда бўлиб ўтаётган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишига етиб боргач, баёнот берди.

"Бу борада музокаралар бўлади ва умид қиламанки, барча вазирлар бу борада келишувга эришадилар, аммо бўлмаса, ҳар бир давлат ўзи тўғри деб ҳисоблаган нарсани қилади”, деди у АҚШ рухсат берган ОАВ хабарларини изоҳлар экан.

Боррелль, шунингдек, шахсан у ҳар доим Европа қуроллари билан бундай зарбаларни қўллаб-қувватлаганини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 15:06. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!