"Мен америкалик номзодлардан бирининг европаликлар ўз бурчларини бажармаяптилар деган фикрини эшитдим, аммо биз Украина учун қилаётган ҳамма нарса — ҳарбий, иқтисодий, молиявий ва гуманитар жиҳатдан ёрдам — сиз қилаётган ҳаракатдан кўпроқдир", деб жавоб берди Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел.
Боррелнинг қайд этишича, Европа Иттифоқи ҳозиргача Киевга 130 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратган, шундан 45 миллиарди ҳарбий ёрдам учун ажратилган. "Ҳа, ҳарбий жиҳатдан ёрдам миқдори ҳали кичик ва Америка ёрдамисиз Украина қаршилик кўрсата олмаслиги аниқ. Бироқ 45 миллиард ҳам кичкина миқдор дегани эмас, деди у.
Бундан ташқари, Жозеп Боррел ЕИ 5 миллионга яқин украиналик қочқинни қабул қилганини, Украинага номзод давлат мақомини берганини ва мамлакат учун Европа Иттифоқига аъзолик истиқболини қайд этди.