Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель БМТ Бош Ассамблеясига ташрифидан сўнг дунё қоидалар бўйича ўйнашни истамаслигидан афсусда эканини билдирди.
Бу ҳақда маълумот Европа Иттифоқи сайтида пайдо бўлди.
Боррелнинг таъкидлашича, "ўйин иштирокчилари" сонининг кўпайиши билан табиий реакция "ўйин қоидаларини мустаҳкамлаш" бўлиши керак.
"Бироқ, биз қарама-қарши тенденцияга дуч келяпмиз: дунёни бошқарадиган қоидалар ишламаяпти", деди ЕИ дипломатияси раҳбари.