Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Борис Жонсон Украина ғалаба қозонишига ишонишини айтди

A A A
Борис Жонсон Украина ғалаба қозонишига ишонишини айтди

Британия Бош вазири Борис Жонсон BBC'га берган интервьюсида Украина ғалаба қозонишига ишонишини айтди.

"Менимча, бу осон бўлмайди", —дея қўшимча қилди Жонсон. "Қайсидир маънода, Путин аллақачон муваффақиятсизликка учраган ва мағлуб бўлган, чунки у украиналиклар ҳозир кўрсатаётган қаршиликка кўтарилишини тасаввур ҳам қилмаган эди. У Украина нима эканлигини бутунлай нотўғри тушунди. Путин Украинани миллат сифатида йўқ қилмади, аксинча, мустаҳкамлади. У Украинани бўйсундира олмайди. Путин бу маънода ғалаба қозона олмайди".

Жонсон, шунингдек, Путин тинчликни хоҳлайдими, деган саволга ижобий жавоб бера олмаслигини айтди.

"Менимча, у икки баробар кучайиб, Украинанинг миллиондан ортиқ аҳолига эга шаҳарларига ҳар доимгидек таҳдид солишга қарор қилди ва менимча, бу фожиали хато", деди у.

Киритилди: 16:35 25.03.2022. Ўқилди: 3970 марта. Фикрлар сони: 17 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар