Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Борис Жонсон НАТО бош котиби бўлиши мумкин

A A A
Борис Жонсон НАТО бош котиби бўлиши мумкин

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон 2023 йилдаёқ НAТО бош котиби лавозимига даъвогарлик қилиши мумкин. Бу ҳақда Британия ОAВлари қироллик парламенти мудофаа қўмитаси аъзоларига таяниб хабар бермоқда.

Жонсондан аввал Буюк Британиянинг амалдаги мудофаа вазири Бен Уоллес, собиқ бош вазирлар Тереза Мей ва Девид Кемеронлар НAТО бош котиби лавозимига кўриб чиқилганди.

Жонсоннинг устун томони шундаки, у гўёки Швеция ва Финляндиянинг НAТОга аъзо бўлиш учун ариза бериш қарорига таъсир қилган.

Консерватив депутат Ричард Дракс агар Жонсон ҳақиқатан ҳам бу лавозимга номзодини қўймоқчи бўлса, уни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. "Ҳар қандай таниқли британиялик ажойиб танлов бўлади", деб таъкидлади Дракс.

Киритилди: 12:50 27.07.2022. Ўқилди: 2569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар