Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 356 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Рафаҳ, Хон Юнис, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 41495 киши шаҳид бўлди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Женин ва Ал-Халилга бостириб кирди. Босқинчилар Женинга 60 бирлик техника жўнатган.
▪️Ал-Қассам бригадалари Рафаҳ шарқида ишғол танклари ва транспорт воситалари колоннасини портлатиш бўйича ноёб операция ўтказди.
▪️Ироқ қаршилик кучлари 6 та дрон ёрдамида Умм ал-Рашраш (Эилат-Ҳеб.) портига ҳужум қилди.
▪️Ҳизбуллоҳ 11 та ҳарбий амалиёт ўтказди. Улардан энг муҳими шимолий минтақани таъминловчи йирик ўқ-дорилар омборининг йўқ қилиниши бўлди.
▪️Исроилнинг Ливандаги тинч аҳоли нишонларига уюштирган ҳужумларининг учинчи кунида бир кунда 72 киши ҳалок бўлди, 223 киши яраланди. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар кўп.
▪️АҚШ Конгрессига Исроилга айрим турдаги қарийб 20 млрд долларлик қуролларни сотишни тақиқловчи резолюция лойиҳаси киритилди.
▪️Дунё бўйлаб Ғазо ва Ливанда ўт очишни тўхтатишга чақирувчи намойишлар бўлиб ўтмоқда.