Босқинчи самолётлар Рафаҳ, Магази, Нусейрат, Жабалия ва Ғазо шаҳрида кўчирилганлар билан чодирларга ҳужум қилди. 24 соат ичида 190 киши вафот этди. Уруш бошланганидан бери жами 35 984 киши шаҳид бўлди.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Женин, Рамаллаҳ ва Халилга бостириб киришади. Босқинчилар 14 ёшли болани ўлдиришди.
▪️ҲАМАС АҚШ маъмурияти ва президент Байденни Рафаҳдаги қирғин учун тўлиқ жавобгар деб ҳисоблади.
▪️Ғазо ҳукумати: Рафаҳ қирғинида Исроил 907 кг бомба ишлатган. Бу сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг БМТга алоқадор қочқинларни кўчириш марказига қилган 10-ҳужум бўлди.
§ Исроил Халқаро Суд қарорига қарамай Рафаҳ шаҳрига ҳужумларни давом эттирмоқда. БМТнинг Рафаҳдаги чодир лагерларида 100 кишидан ортиқ киши ўлдирилган ва ёндирилган. Уларнинг аксарияти болалардир.
▪️Ирландия ташқи ишлар вазири: Рафаҳ қочқинлар лагерига қилинган ҳужумни қоралаймиз. Бу Халқаро Суд қарорини бузишдир.
▪️Халқаро Амнистия Халқаро жиноят судини апрель ойида Ғазода 44 нафар тинч аҳоли, жумладан 32 бола ҳалок бўлган Исроилнинг учта ҳужумини тергов қилишга чақиради.