Бугун 2 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“Бомба бошпаналарига киринг”: Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига

“Бомба бошпаналарига киринг”: Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига

Ҳозирги вақтдаги интенсив ракета отишмалари муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси Исроилдаги фуқароларимизга мурожаат қилди.

Ҳозирги вақтдаги интенсив ракета отишмалари муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси сизлардан яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилади:

1. Ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига киринг.

2. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилинг.

3. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.

Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг:

• Фавқулодда ёрдам телефонлари :

03-672-2466

03-672-2371

03-758-5075

03-758-5076

• Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:

054 485 1397

• Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz

Киритилди: 23:15 01.10.2024. Ўқилди: 779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!