Ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери Боливияда ёмғирли мавсум камида 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 16 мингдан ортиқ оила жабрланди, деб хабар қилди чоршанба куни маҳаллий ҳукумат. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги ёзди.
Боливияда ноябрь ойидан январь ойининг биринчи ҳафтасигача давом этган кучли ёмғир сув тошқинларни келтириб чиқарди, бу эса кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлди, деди мамлакат мудофаа вазири ўринбосари Хуан Карлос Кальвимонтес матбуот анжуманида.
Расмийга кўра, 36 га яқин муниципалитет катта зарар кўрган. Ла-Паснинг ғарбий департаментидаги Аполо, Ла Асунта ва Лурибай муниципалитетларида ҳукумат табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун “табиий офат ҳолати”ни эълон қилди.
Мамлакатнинг тўққиз департаментидан саккизтаси об-ҳаво билан боғлиқ муаммолар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабар берди.
Ноябрь ойидан бери қайд этилган бошқа об-ҳаво ҳодисалари, жумладан, аёз ва дўл беш департаментга таъсир кўрсатди.
Ёмғирли мавсум 2025 йилнинг март ёки апрелигача давом этиши кутилмоқда.