Болгариянинг София ва Варна шаҳарларида 11 май куни юзлаб одамлар вазирлар маҳкамаси истеъфосини талаб қилиб кўчаларга чиқди, деб ёзади “ТАСС”.
Намойишчиларнинг норозилигига Болгария ҳукумати ўз мамлакатидаги муаммолар билан шуғулланиш ўрнига Украинага фаол ёрдам бераётгани сабаб бўлмоқда.
Софияда намойишчилар шаҳар мэрияси биносига келиб, ундан Украина байроғини олиб ташлашга ҳаракат қилишди. Намойишчиларнинг айтишича, Болгарияда бошқа давлатларнинг байроқлари давлат тузилмалари биноларига осиб қўйилмаслиги керак.
Қайд этилишича, полиция намойишчиларни Украина байроғини олиб ташлашга рухсат бермай, уларни тарқатиб юборишга ҳаракат қилган.