Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Болгария ва Руминия 2025 йил 1 январдан бошлаб Шенген зонасига тўлиқ қабул қилинади

Болгария ва Руминия 2025 йил 1 январдан бошлаб Шенген зонасига тўлиқ қабул қилинади

Европа Иттифоқи Ички ишлар вазирлари Болгария ва Руминияни 2025 йил 1 январдан бошлаб Шенген зонасига тўлиқ қабул қилишни маъқуллашди. Бу ҳақда DPA агентлиги маълум қилди.

2024 йил 31 мартдан бошлаб ҳаво ва денгиз чегараларида текширувлар бекор қилинган, аммо қуруқликдаги чегараларда назорат сақланиб қолган эди.

Руминия ва Болгария Шенген зонасига қўшилиш учун зарур бўлган барча техник мезонларни 2010 йилдаёқ бажарган, аммо улар Австрия ва Нидерландиянинг қаршилиги сабабли унга қўшила олмаганди.

Киритилди: Бугун 18:32. Ўқилди: 278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!