Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Болгария ва Руминия 1 январдан Шенген зонасига тўлиқ қўшилади

Болгария ва Руминия 1 январдан Шенген зонасига тўлиқ қўшилади

Руминия ва Болгария 2025 йилнинг 1 январидан Шенген зонасининг тенг ҳуқуқли аъзоларига айланади. Бу мамлакатларнинг тўлиқ интеграциялашуви учун Европа Иттифоқи мамлакатлари ички ишлар вазирлари овоз бергани ҳақида Euro Puls ёзмоқда.

31 мартда Руминия ва Болгария Шенген зонасига қисман қўшилган, визасиз тартиб фақат аэропортлар ва денгиз портлари орқали чегаралардан ўтувчиларга татбиқ этилиб, қуруқликдаги чегараларда назорат сақлаб қолинганди. 1 январдан руминлар ва болгарлар учун Европа дарвозалари ҳар томонлама очилади.

Маълумот учун: Шенген зонаси 1985 йилда пайдо бўлган. Айни пайтда Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари (Кипр ва Ирландиядан ташқари) Шенгенга қўшилган. Қолаверса, Исландия, Норвегия, Швейцария ва Лихтенштейн ҳам ушбу зонага қўшилган.

Киритилди: Бугун 07:42. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!