"Элчихонада консуллик ишламоқда, Россия фуқароларига туристик визалар бериш тўхтагани йўқ. Айни пайтда техник сабабларга кўра биз ноодатий режимда ишлаяпмиз, хизматлар кўрсатиш муддати одатдагидан узоқроқ, бироқ биз ишлаяпмиз”, — дея маълум қилди ТАССга элчихона.
Уларнинг қўшимча қилишича, мулк эгалари учун ҳам визалар бериш давом этмоқда.
5 август куни Россия Туроператорлари ассоциацияси Болгария россияликларга туристик визалар ва мулк эгалари учун визалар беришни номаълум муддатга тўхтатиб қўйганини эълон қилди ва буни ҳозирги фавқулодда вазият билан изоҳлади. Шунингдек, 5 август куни Россия ТИВ Болгария дипломатик ваколатхонаси ва консуллик идораларининг 14 нафар ходимини persona non grata деб эълон қилган эди.