Болгария Миллий хавфсизлик давлат агентлиги (DANS) икки нафар Россия фуқаросини «жосусликда» айблаб, Болгария ва бошқа Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатларига киришини тақиқлади.
DANS баёнотида Россия фуқаролари Владимир Николаевич Горочкин (40 ёш) ва Татяна Анатолевна Горочкина (38 ёш) 5 йил муддатга Болгария ва бошқа барча Европа Иттифоқига аъзо давлатларга кириши тақиқлангани ҳақида хабар берди.