Болгария 2026 йил 1 январдан бошлаб еврога расман ўтади
Сешанба куни Европарламент Болгарияда 2026 йил 1 январдан евронинг жорий этилишини кўпчилик овоз билан қўллаб-қувватлади. Мамлакатнинг евро ҳудудига қўшилиши учун 531 аъзо овоз берди, 69 аъзо қарши овоз берди, 79 аъзо эса бетараф қолди.
Бу ҳақда Еврокомиссия баёнот берди.
"Еврога ўтиш шунчаки валюта алмашинуви эмас, балки Болгария иқтисодиётини мустаҳкамлайдиган, фуқаролар ва бизнесга қўшимча фойда келтирадиган муҳим ютуқдир" - деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
Болгариянинг еврозонага қўшилиши Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари билан яқинроқ иқтисодий интеграция, молиявий барқарорликни ошириш ва янги сармоявий имкониятларни англатади.