Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

«Боланинг ўқишга кириши мактабнинг бўйнида эмас» — Расул Кушербаев

«Боланинг ўқишга кириши мактабнинг бўйнида эмас» — Расул Кушербаев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «Янгийўлликлар ТВ» лойиҳасига берган интервьюсида ОТМга кира олмаган ўқувчилари сабабли мактаб директорларининг ишдан олинишига ўз муносабатини билдирди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

«Мактаблар ўз ишини қилиши керак. Шу стандартлар бўйича белгиланган таълимни бериши керак. У ўқишга кирадими, кирмайдими, ҳаётга тайёрланадими — бу мактабнинг бўйнидаги нарса эмас. Биз энди кечириб қўясиз-у, ҳамма нарсани мактабга қўяверсак, бу нимадан далолат? Яъни бошқарувда, стратегияни танлашда ниманидир хато қилганмизда, энди бугун болалар ўқишга кира олмаса, биз мактабларни айблаяпмиз. Ваҳоланки, у таълим стандартларини, бунақа йўл, қонун-қоидаларни ишлаб чиқаётган мактаб эмас. У бор-йўғи битта ижрочи. Биз ўқитувчини бошига уряпмиз. У бечора дарсини берсин қўлдан келганча…», — деди Расул Кушербаев.

Депутатнинг фикрига кўра, ОТМларга киришда боланинг хоҳиши ва интилишлари ҳам инобатга олиниши керак.

«У болада хоҳиш бўлмаса ўқишга, интилиш бўлмаса, у бола психологик босим остида турган бўлса, яъни ён-атрофда бўлаётган ишларни кўриб, коррупция ҳолатларини кўриб, давлат ишида ишлаётган ёки ‘медиклар’ни кўриб келяпмиз, арзимаган пулга ишлайди, уларнинг арзимаган олаётган ойликларини кўриб, умуман, ўқишни хоҳламаётган бўлса-чи? Мен ўқимайман, мен фақат бизнес, тадбиркорлик қилиб, пул топишни хоҳлайман деса, ёки ота-онаси қайси йўл орқали яшаяпти, ота-онаси ўқимасдан туриб, тадбиркорлик билан пул топаётгандир, балки. Ўша нарсага қизиқиши бўлиб, [ўқишга] киришни хоҳламаса-да, яъни давомий ўқиш фикридан қайтаётган бўлса ҳам биз ўқитувчини айблаймизми? Сени айбинг билан, энди сен кетасан деб?», — дея таъкидлади депутат.

«Бу бюрократиянинг битта усулига ўхшаган нарса, демагогия ва бошқарувга ноқобил бўлган ёки шуни эплолмаган одамларни қўядиган талаби шунақа бўлади. Қачонки билим етмаса, маҳорат етмаса, дипломатик маданият етмаса бошқаришга, уларда фақат бақириш, қўрқитиш, мана шундай зуғум қилиш орқали бошқаришга ўтилади. Бу ҳам худди шунга ўхшаган нарса. Уни нима айби бор? У ўз вақтида агар сифатли таълимни бермаётган бўлса, нимага сен ойлик бердинг бўлмаса, ўша пайтда? У ишини бажармаган бўлса? Ўша пайтда норизо бўлса, келиб, ‘оғайни, беролмаяпсан билимни’, деб ўша пайт тўхтатгин эди. У бажариб келди-ку, сен шуни бажаргансан деб ойлик бериб келяпсан. Шу пайтгача ишдан бўшатолмадинг уни. Сен розисан уни ишидан», — деди Расул Кушербаев.

Қонунчилик палатаси депутатининг таъкидлашича, ўқувчиларнинг ўқишга кириши оиладаги муҳит, дунёқараш ва олган билимини қанчалик ўзига сингдира олишига боғлиқ бўлади.

«Киролмаса энди, унда [ўқитувчида] нима айб ? Ёки ўзи дангаса бўлса у бола, ўқишни хоҳламаса, яъни бошқа одамни қилиши керак бўлган ўзидаги масъулият, ҳаракати учун, бошқа одамни жавобгар қилиб бўлмайди. Агар шу учун мени ишдан бўшатадиган бўлса, мен судлашаман у билан. Келтириб бер, мен Меҳнат кодексининг қайси талабини буздим? Ёки меҳнат шартномасининг қайси талабини буздим? Уни мен киргизмасдан, нимадир (қаршилик — таҳр.) қилганим йўқ. Унга ҳамма шароитни қилиб бердим-ку, мактаб даврида. Ё унга нима, вақтида ўқитувчи билан таъминлаб бермадимми, ўқитмадимми? Ёки бошқа қилмадимми? Ҳаммасини қилиб берган бўлсам, унинг калласига кирмаган, калласига мен кириб чиқмаяпман-ку», — деди у.

Бундан ташқари, Расул Кушербаев сўзларига кўра, қонунни яхши биладиган одам ушбу ҳолатлар бўйича ишдан олинганида, хотиржам юриб, сўнг судлашиши мумкин.

«Судда ютиб чиқадида, ‘бўлди оғайни, бундан кейин хоҳласанг 10 та янгича ёндашувлар қилмайсанми, мен ўзим қонун олдида жавоб бераман’. Қонун юқори туради, қарор, бошқа нарсалардан. Қонун фақат конституциядан битта паст туради. Кодекс бу қонун, қонундан кейин туради вазирлик идоралар, буйруқ, қарор ва ҳоказо. Ана шундай даражага чиқишимиз керак», — дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 14 ноябрь куни Қарши шаҳрида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигидаги йиғилишда 20 нафар мактаб директорлари бирорта битирувчиларининг ОТМларга кирмаганлиги сабабли ўз вазифасидан озод этилган эди. Шу билан бирга, Навоий вилоятида таълим сифати паст бўлган 26 нафар мактаб директори, ҳамда 2 нафар халқ таълими бўлими мудири, 3 нафар халқ таълими бўлими мудири ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан олинганди.

Киритилди: 13:58 23.02.2021. Ўқилди: 2342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!