Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Болали оилаларга ипотека фоиз ставкаларини пасайтириш керак" - депутат

"Болали оилаларга ипотека фоиз ставкаларини пасайтириш керак" - депутат

Россияда ёш оилаларга имтиёзли шартларда ижарага бериладиган уй-жойлар сони оширилади. Бу ҳақда Давлат Думасининг Оила, аёллар ва болалар қўмитаси аъзоси Ольга Коробова сўз очди.

Депутат таъкидлаганидек, Россиядаги ёшларнинг учдан биридан кўпроғида уй-жойнинг йўқлиги турмуш қуришга тўсқинлик қилаётган асосий омилдир. "Оилада болалар туғилганда ипотека фоиз ставкаларини босқичма-босқич пасайтириш керак", деди Коробова.

Июль ойида Давлат Думаси спикери ўринбосари Борис Чернишов Россия ҳукуматига бола туғилганда оталар учун икки ҳафталик мажбурий ҳақ тўланадиган таътил жорий этишни таклиф қилувчи қонун лойиҳасини юборган.

Киритилди: 06:08 06.08.2025. Ўқилди: 1026 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!