Исроилнинг 15 ойлик шафқатсиз урушидан кейин минглаб фаластинликлар Ғазо шимолидаги вайрон бўлган уйлари ва маҳаллаларига қайтишда давом этмоқда.
"Ал-Жазира" мухбири Ториқ Абу Аззум соҳил бўйидаги ал-Рашид кўчасидан пиёда шимолга кетаётган кўчиб келганлар билан суҳбатлашди.
"Аллоҳга шукур, уйга қайтаяпмиз," деди унга Алаа Муса. "Уйларимиз вайрон қилинган бўлса-да, биз ўз еримизда қоламиз. Ҳатто харобалар устидаги чодирда бўлса ҳам тураверамиз."
Тахминан 300 минг фаластинлик аллақачон Ғазодаги маҳаллалари вайронага айланганини кўриш учун қайтиб келган. Ҳали ҳам ортга қайтаётганлар ўзларини нима кутаётганини яхши билишади.
"Қайтганимиздан сўнг, чодирга ўхшаган бошпана топишга ҳаракат қиламиз, аммо ҳеч бўлмаганда ер билан яксон қилинган уйимиз ёнида бўламиз," деди Умм Ҳассуна. "Болаларим билан унинг харобалари устида яшаймиз. Бошқа иложимиз ҳам йўқ-ку?"
Сўнгги ойларда Исроил қамал эълон қилгани натижасида шимолдан камида 700 минг фаластинлик мажбуран кўчирилган, деб тахмин қилинмоқда.
"Исроил геноцидига бир ярим йилдан ортиқ вақт ўтганидан сўнг, бизнинг Ғазо шимолидаги энг азиз ватанимизга қайтиш вақтимиз келди," деди Маҳмуд Салҳа.
"Вайроналикларга қарамай, бу бизнинг ватанимиздир. Биз бу ернинг ҳақиқий эгаларимиз".