Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Болалар омбудсмани: сўнгги олти ой ичида болаларга нисбатан 60 та зўравонлик ҳолати аниқланди

Болалар омбудсмани: сўнгги олти ой ичида болаларга нисбатан 60 та зўравонлик ҳолати аниқланди

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ўтган ярим йил давомида болалар ҳуқуқларининг бузилиши бўйича мурожаатлар статистикасини эълон қилди.

Болалар омбудсмани хабарига кўра, Болалар омбудсмани Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига келган 885 та мурожаат кўриб чиқилди. (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47 фоизга ошган). 20 та мурожаат (2,3%) вояга етмаган шахслар томонидан йўлланган.

Интернет тармоғи мониторингида бола ҳуқуқларининг бузилишига оид 185 та ҳолат аниқланган ва тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда текширилиб, болаларга нисбатан содир этилган 60 та зўравонлик ҳолатлари юзасидан 16 та жиноят иши ҳамда 22 та маъмурий иш қўзғатилган.

Ота-онаси ва бошқа яқинлари берган мурожаатлар бўйича 5 нафар бола хориждан Ўзбекистонга олиб келинишига, 1 нафар бола ўз юртига, Россияга қайтарилишига эришилди.

РФнинг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 16 нафар болага бўлиб турган шаҳарларида барча зарур шарт-шароитлар таъминланиб, сўнг Ўзбекистонга қайтарилган.

Болалар омбудсмани 2025 йилнинг биринчи ярмида 21 та шахсий қабул ўтказиб, қабуллар давомида 87 нафар фуқаро мурожаати кўриб чиқилди. Болалар омбудсмани Котибияти ходимлари 20 маротаба (фуқаролик, жиноят ва маъмурий судларда) суд мажлисларида бола манфаатлари юзасидан кузатувчи сифатида иштирок этдилар.

Киритилди: 17:23 07.07.2025. Ўқилди: 572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!