Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Болалар омбудсмани Magic City’даги ҳолат юзасидан изоҳ берди

Болалар омбудсмани Magic City’даги ҳолат юзасидан изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Magic City боғида намойиш этилган театрлаштирилган томошада ўз жонига қасд қилиш саҳнаси кўрсатилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Болалар омбудсмани қайд этишича, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 16 ва 19-моддаларига ҳамда ҳукумат қарори билан тасдиқланган “Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари”нинг 59-бандига мувофиқ ҳолатга Magic City дирексияси томонидан расмий муносабат ёки тушунтириш берилиши сўралди.

Шунингдек, мазкур ҳолатда қонун бузилиши ёки ҳуқуқбузарлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини ўрганиш, аниқланган вазиятга қонуний чора кўришни сўраб, прокуратура органларига мурожаат қилинган.

Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан ўз кузатувини давом эттиришини қўшимча қилган.

Киритилди: 10:57 01.06.2025. Ўқилди: 832 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!