Мажбурий ижро бюроси Жалақудуқ туман бўлими томонидан алимент ундирилиши билан боғлиқ яна бир ижро ҳужжати муваффақиятли якунланди.
Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди буйруғига асосан қарздор А.А.дан ундирувчи Д.А. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида алимент пуллари ўз вақтида ундириб келинган.
Шу билан бирга, профилактик суҳбатлар чоғида тарафлар ўзаро келишувга эришгани маълум бўлди. Қарздор А.А. фарзандининг келажагини таъминлаш мақсадида алимент маблағларини олдиндан тўлаб бериш нияти борлигини билдирган. Ундирувчи эса бу ҳолатни инобатга олган ҳолда ижро ҳужжатини қайтариб олишини маълум қилган.
1-июнь - “Халқаро болларни ҳимоя қилиш куни” арафасида қарздор ота томонидан жами 40 млн. сўм миқдоридаги алимент пули тўлиқ тўлаб берилди. Ушбу маблағ ундирувчи Д.А.га топширилиб, унинг аризасига асосан ижро иши расман якунланди.