ҲАМАС Исроилнинг Жабалияда оилаларга бошпана бўлган мактабга берган зарбасини қаттиқ қоралади.
Фаластин гуруҳининг таъкидлашича, Ғазонинг шимолий қисмидаги Фаҳми ал-Жаржавий мактабининг нишонга олиниши "босқинчиларнинг тинч аҳоли жойлашган бинолар ва хавфсиз кўчириш марказларини бомбардимон қилиш орқали минтақани аҳолидан бўшатиш сиёсатини давом эттираётганини тасдиқлайди".
ҲАМАСнинг Телеграмдаги саҳифасида айтилишича, ҳужум натижасида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти болалар ва аёллар бўлиб, "куйиб, таниб бўлмайдиган ҳолатга келган жасадлар" топилган.
Ҳужумларнинг кучайиши "Исроилнинг фашистик табиатини намоён қилади" ва "унинг халқаро жазо чораларининг йўқлигидан фойдаланаётганини тасдиқлайди," дея қўшимча қилинди.
ҲАМАС араб ва мусулмон давлатларини Исроил билан алоқаларни узишга ва у билан муносабатларни сақлаб турган давлатлардан элчиларини чақириб олишга ундади, шунингдек, мамлакат устидан сиёсий, дипломатик ва иқтисодий босим ўтказишга чақирди.