Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Боку шаҳрида янги "Ўзбекистон" боғига тамал тоши қўйилди

Боку шаҳрида янги "Ўзбекистон" боғига тамал тоши қўйилди

Янги боғ пойтахтнинг нуфузли ва жадал ривожланаётган "Оқ шаҳар" мавзесидан ўрин олди. Лойиҳага кўра, 4,5 гектар майдонда Ўзбекистоннинг бой маданияти ва анъаналарини намойиш этадиган улкан мажмуа барпо этилади.

Боғ ҳудудида юртимиз меъморий обидалари нусхалари, сайилгоҳлар, яшил ҳудудлар, меҳмонхона, турли хил савдо ва кўнгилочар масканлар ташкил этилади. Бинолар қурилиши ва безагида ўзбек миллий меъморчилиги анъаналари ҳамда нақшларидан фойдаланилади.

Маросимда икки давлат раҳбарлари биргаликда боғ пойдеворига рамзий капсула қўйиб, ушбу муҳим лойиҳа қурилишини бошлаб бердилар.

Киритилди: 09:55 03.07.2025. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!