Боку Қозоғистонда ҳалокатга учраган AZAL самолёти билан боғлиқ ҳодисани атайлаб уюштирилган ҳужум натижаси деб ҳисобламайди — Озарбойжон президент
Илҳом Алиев бундай фикрни Fox News'га берган интервюсида билдирди.
"Озарбойжон 2024 йил декабрида Ақтау шаҳрида юз берган AZAL самолёти ҳалокатини атайлаб уюштирилган ҳужум деб ҳисобламайди. Бироқ Росcиядан воқеани тан олишни, айбдорларни жазолашни ва тўлиқ компенсация тўлашни талаб қилмоқда. Москва эса буларнинг барчасига қаршилик кўрсатиб, ҳалокатни “фожиали ҳодиса” деб атади ва бунинг учун ноаниқ тарзда узр сўраш билан чекланди", — деди Илҳом Алиев.
Эслатиб ўтамиз, Озарбойжоннинг АZAL авиакомпаниясига тегишли Embraer E190 самолёти 2024 йил 25 декабрда Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ҳалокатга учраган эди. Самолёт Бокудан Грознийга йўл олган бўлиб, Кавказ минтақасига уюштирилган дрон ҳужумлари вақтида унга Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ракетаси билан зарба берилган. Кейинчалик самолёт Каспий денгизи орқали Қозоғистонга йўналтирилган эди. Ҳалокат натижасида 38 киши ҳалок бўлган.