30 июнь – 7 июль кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади. Ўзбекистон бокс федерацияси мазкур мусобақада Элшод Расулов бошчилигидаги аёллар терма жамоамиз иштирок этишини маълум қилди. Жамоа бугун Астанага етиб борди. Мусобақада қатнашадиган таркибимиз қуйидагича:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-51 кг: Сабина Бобоқулова
-54 кг: Феруза Казакова
-57 кг: Хумора Маъмажонова
-60 кг: Ситора Турдибекова
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Азиза Зокирова
-80 кг: Соҳиба Рўзметова
+80 кг: Олтиной Сотимбоева