Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бокс. Ўзбекистон «Futures Cup»да ҳам биринчи бўлди!

Бокс. Ўзбекистон «Futures Cup»да ҳам биринчи бўлди!

8-15 март кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳри ёшлар ўртасида "Futures Cup" халқаро турнирига мезбонлик қилди.

Баҳсларда иштирок этган терма жамоамиз аъзолари 4 та олтин, 5 кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритдилар. Ушбу натижа вакилларимиз учун мусобақанинг “энг яхши жамоаси” бўлиш имкониятини кафолатлади. Умумжамоа ҳисобида биздан кейин қўшнимиз Қозоғистон ва учинчи ўрин АҚШ вакилларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медал:
-85 кг. Сардорбек Баҳромхўжаев
-90 кг. Асадбек Султонбоев
+90 кг. Ислом Салихов
-60 кг. Рушанабону Исоева

Кумуш медал:
-75 кг. Сухроб Раҳматуллаев
-51 кг. Назокат Мардонова
-65 кг. Севара Маматова
-75 кг. Самира Турғунова
-80 кг. Асалой Бахтиёрова

Бронза медал:
-50 кг. Абдуғани Ёрқинжонов
+80 кг. Нилуфархон Абдуҳошимова

Мураббийлар: Хулио Ли Эчаварриа, Сирожиддин Наимов, Бахтиёр Тўрабоев, Элнур Абдураимов, Темур Ахбаев, Элдор Ҳолматов, Мирхон Содиқов, Шаҳоббек Жўраев.

Жамоа менежери: Мирзоҳид Нумонов
Ҳакам: Маруф Урдушев

Киритилди: 23:48 15.03.2026. Ўқилди: 277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!