Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бокс бўйича олий спорт маҳорати мактаблари ташкил этилади

A A A
Бокс бўйича олий спорт маҳорати мактаблари ташкил этилади

“Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5099-сон, 29.04.2021 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, дастлаб қуйидаги ҳудудларда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида бокс бўйича олий спорт маҳорати мактаблари давлат муассасаси сифатида ташкил этилади:

● Андижон вилояти (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари);
● Бухоро вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари);
● Қашқадарё вилояти (Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари);
● Тошкент вилояти (Сирдарё ва Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри). 

🥊 Бокс мактаблари фаолияти иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олиш ва уларни асосан миллий терма жамоаларга тайёрлашга йўналтирилади.

Ўқиш 7-синфдан ташкил этилади, таълим олиш муддати 5 йил этиб белгиланади.

✅ Қарор билан Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда унинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

❗️Унга кўра, 2025 йилгача қуйидалигиларни амалга ошириш белгиланган: 
🔸спорт таълим муассасаларидаги бокс билан мунтазам шуғулланадиган ўқувчилар сонини 27 минггача етказиш;
🔸келгуси 5 йил ичида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 7 та бокс залларини ташкил этиш;
🔸бокс бўйича терма жамоаларнинг 46 га яқин халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш.

🔘 2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва болалар-ўсмирлар спорт мактабларида бокс бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари икки бараварга оширилади. 
 

Киритилди: 13:34 01.05.2021. Ўқилди: 2046 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!